Дунё янгиликлари

Рамзан Қодиров Чеченистонни Россия таркибига киритиш учун отаси қандай шарт қўйганини айтди

Чоп этилди Avgust 19, 2019 Рамзан Қодиров Чеченистонни Россия таркибига киритиш учун отаси қандай шарт қўйганини айтдиda fikr bildirishni o'chirish

Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров оммавий референдум ўтказмасдан республикани Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бош тортди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда Рамзан Қодиров On TV YouTube каналига берган интервьюда маълум қилган.

«Йўқ, мен ўз халқимдан сўрашим керак. Референдум ўтказганда халқим шу қоғозга овоз берса, ‘ҳа, биз Россия ҳудудининг бир қисмимиз’, деса, ана ўшанда мен уни имзолайман», — деган Аҳмад Ҳожи Қодиров. У Владимир Путин билан учрашувда республикани Россия таркибига қўшиш ҳақидаги шартномани имзолаши ҳақидаги саволига шундай жавоб берган.

Чеченистоннинг Россия таркибида ривожланишини мустаҳкамлаган конституция 2003 йил 23 март куни ўтказилганди. Сайловда 510 мингдан ортиқ одам иштирок этган бўлиб, бу ўша пайтдаги сайловчилар умумий сонининг 95,97 фоизини ташкил этган. Овоз берувчиларнинг 95,48 фоизи Республиканинг янги асосий қонунини қўллаб-қувватлаган.