Ўзбекистон янгиликлари

Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Чоп этилди Avgust 20, 2019 Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланадиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябридан бошланади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019/2020-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дейилади хабарда.