Дунё янгиликлари

Норвегия полицияси қаҳрамон мусулмонларга миннатдорчилик билдирди

Чоп этилди Avgust 20, 2019 Норвегия полицияси қаҳрамон мусулмонларга миннатдорчилик билдирдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Норвегиянинг Барум шаҳри полицияси “Ал-Нур” масжидига бостириб кирган экстремистни қуролсизлантирган Муҳаммад Рафиқ ва Муҳаммад Иқбол Явега миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Полиция бошқармаси 65 ёшли Рафиқ ва 70 ёшли Явени қаҳрамон деб атади.

“Сизнинг аралашувингиз туфайли фожианинг олди олинди, кўплаб кишиларнинг ҳаёти қутқарилди”, – деди Барум полиция бошқармаси бошлиғи Бит Гангас Крог.

10 август куни 21 ёшли Филипп Манхаус масжидга бостириб кирган ва бир кишини яралаган эди. Полиця келгунга қадар уни қуролсизлантиришди ва ушлаб туришди.

Полиция ушбу ҳодисани терактга уриниш сифатида баҳоламоқда. Терговда Манхаус айбига иқрор бўлди. Қўлга олиш чоғида унинг ёнидан бир нечта ўқотар қурол топилди.

Маълум бўлишича, у масжидга ҳужум қилишидан икки соат олдин 17 ёшли ўгай синглисини ўлдирган.