Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Унинг ҳукми – ҳукмдир

Чоп этилди Avgust 23, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Унинг ҳукми – ҳукмдирda fikr bildirishni o'chirish

Халифа Маъмун замонида  бир киши гуноҳга йўл қўйди ва қўрққанидан шаҳардан қочиб кетди. Ўша гуноҳкорнинг бир биродари бор эди. Уни тутиб халифанинг олдига олиб келдилар.

Маъмун унга деди:

– Сен қочиб кетган биродарингни топ, бўлмаса унинг ўрнига сени ўлдираман.

У киши деди:

– Эй ҳукмдор, сенинг одамингни мен ўлдирсам, сенинг одаминг мени ўлдирмоқчи бўлса, сен ўлдирма, деб буйруқ берсанг, у мени ўлдиришдан тийиладими ё йўқми?

Маъмун деди:

– Ҳа менинг ҳукмимни эшитиб сени ўлдиришдан қўлини тортади.

Ҳалиги киши деди:

– Ундай бўлса, мен сенга бир подшоҳдан ҳукм олиб келдимки, сен унинг ҳукми билан иш қиласан, сенинг ҳукминг унинг ҳукмига тобедир. Агар унинг ҳукмига ишонсанг мени ўлдирмайсан.

Халифа ундан:

– Келтирган ҳукминг қайси? – деб сўради.

У киши деди:

– Будур – “Аллоҳ таоло айтади:

قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبّاً وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ

Аллоҳдан ўзгани Раббим дейми? Ҳолбуки У ҳамма нарсанинг Раббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, фақат ўзига зиён қиладир. Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра Раббиларингизга қайтишингиз бор. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингиз хабарини берур” (Анъом, 164).

 Маъмун бу сўзни эшитиб йиғлаб юборди ва деди:

– Уни қўйиб юборинг, менга улуғ ердан ҳукм олиб келди.

وَإِن كَانَ طَآئِفَةٌ مِّنكُمْ آمَنُواْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ وَطَآئِفَةٌ لَّمْ يْؤْمِنُواْ فَاصْبِرُواْ حَتَّى يَحْكُمَ اللّهُ بَيْنَنَا وَهُوَ خَيْرُ الْحَاكِمِينَ

Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», деди” (Аъроф, 87).