Мақолалар

Аллоҳнинг муҳаббатидан яхши неъмат йўқ

Чоп этилди Avgust 23, 2019 Аллоҳнинг муҳаббатидан яхши неъмат йўқda fikr bildirishni o'chirish

Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилигига ҳукм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига эргашса, даъвоси тўғри, эргашмаса, тўғри эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахту саодат келтиради. У бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳузур-ҳаловат топади. Зеро, мўмин киши учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми! Бунинг устига, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилса!

Бу муҳаббат шундай бўлиши лозим, токи, қалбларимиз ҳеч кимни ундан-да кучлироқ севмасин,  гарчи улар бизга энг яқин инсонлар – фарзандларимизу, ота-оналаримиз бўлса ҳам. Бундан ҳам кўра,  Аллоҳнинг элчисини ўзимиздан ҳам ортиқ яхши кўри­шимиз керак .

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 34000 сўм