Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қўйилмоқда

Чоп этилди Avgust 21, 2019 Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қўйилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти, Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йил 30 август ва 1 сентябрь кунлари Тошкент – Урганч йўналишидаги №556- сонли қўшимча поезди соат 14:22 да Тошкент Марказий вокзалидан, 2019 йил 31-август ва 2-центабр кунлари Ургенч – Тошкент йўналишидаги №555-сонли қўшимча поезди эса соат 10:10 да Ургенч темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

20 август куни Самарқандга қўшимча поезд қўйилаётгани хабар қилинган эди.