Дунё янгиликлари

Арктикада ҳаво ҳарорати +35 даражага етди

Чоп этилди Avgust 21, 2019 Арктикада ҳаво ҳарорати +35 даражага етдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Швециянинг Қутб доирасида жойлашган Маркусвинс метеорология станцияси ушбу ҳудудда Цельсий бўйича +34,8 даража ҳарорат кузатилганини қайд этди. Бу мазкур макон учун мутлақо рекорд кўрсаткичдир, деб хабар берди Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси.

Бошқармадан маълум қилинишича, иссиқ об-ҳаво Маркусвинсдан кейин жойлашган ерларга ҳам тарқалган. Масалан, Аляска тарихида энг юқори ҳарорат кузатилди. Бу эса ўрмон ёнғинларига олиб келди. Унинг тутуни Анкориж ва Фэрбанксни ўраб олди, деб ёзади Gizmodo.

Денгиз музи одатдагидан 6-8 ҳафта олдин йўқолди. Олимларнинг аниқлашича, сув туби қуёш нурини ўзига тортиши натижасида сув қизиган, илиб бораётган океан эса ҳарорат ошишига “қарашиб” юборган.

Шимолий муз океанида муз миқдори тарихдаги энг паст даражага келиб қолган. Умумий майдоннинг 19,8 фоизида ҳам кам бу. Ҳатто яқинда Шимолий қутбдан узоқ бўлмаган жойда момақлдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди.