Янгиликлар

Непал ҳукумати Эверестни забт этишда бир марталик пластик буюмлардан фойдаланишни тақиқлади

Чоп этилди Avgust 22, 2019 Непал ҳукумати Эверестни забт этишда бир марталик пластик буюмлардан фойдаланишни тақиқладиda fikr bildirishni o'chirish

Непал ҳукумати Эверест яқинидаги муниципалитетга бир марталик пластик маҳсулотларни сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Бу орқали Непал ҳукумати тоғда чиқиндиларнинг кўпайишига қарши курашмоқчи.

Тақиқ 2020 йилнинг январидан кучга киради. Чеклов қалинлиги 30 микрондан юқори бўлган пластик буюмларга тегишли. Янги қарорнинг ижросида треккинг компаниялар, авиакомпаниялар ва Непал алпинистлар ассоциацияси ёрдам кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Тақиқни бузганларга қарши қандай чора кўрилиши ҳозирча номаълум.