Мақолалар

Покиза касб эгалари

Чоп этилди Avgust 24, 2019 Покиза касб эгалариda fikr bildirishni o'chirish

Ҳар саҳар туман марказини кесиб ўтиб, бомдод намозини ўқиб келиш учун жоме масжидига қатнайман. Субҳи содиқдаги тоза ҳаво, дов-дарахтлар ва гуллардан таралаётган хуш бўйлар ва ўқилажак намоз завқи дилда фарахбахш ҳислар уйғотади. Яратганга шукрлар айтаман. Юртимизда тинчлик, фаровонлик, шаҳару қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгаряпти. Мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Кўримсиз, пастқам уйлар ўрнида қад кўтарган кўркам иморатлар кўзларинг, қалбингни қувонтиради.

Бу пайтда кўчада одам кам бўлади. Бежирим иш либоси (форма) кийиб олган опа-сингиллар кўчаларни тозалайдилар, улар супуриб-тозалаб ўтган йўлларга файзу барака ёғилаётгандек. Шу ҳақда ўйлаб борарканман, бир воқеа ёдимга тушди: бобосининг қўлини ушлаб бораётган болакай рўпарага келиб тўхтаган ахлат ташийдиган машина ва унинг ишчиларини кўрсатиб: “Қаранг, бобо, ахлатчилар келишди”, деса, мўйсафид унга: “Улар ахлатчилар эмас, ахлат тозаловчилар. Ўтирган, юрган жойини ифлос қилиб, чиқиндиларини ташлаб кетадиганлар – ахлатчилар, болам”, деди…

Собиржон ОТАЕВ

Фарғона вилояти Бувайда тумани

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 15-сонидан