Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Кечиримлилик – гўзал фазилат

Чоп этилди Avgust 24, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Кечиримлилик – гўзал фазилатda fikr bildirishni o'chirish

Подшоҳ яқинларидан бири гуноҳ қилган эди. Унга адаб ва танбеҳ беришга қарор қилди. Бир куни подшоҳ ўша гуноҳкор ҳақида бир киши билан маслаҳатлашди. У киши деди:

– Эй подшоҳ агар мен сендек бўлганимда эди, унга жазо берган бўлардим.

Подшоҳ унга деди:

– Сен мендек эмас экансан, демак, мен ҳам сендек бўлмайман. балки сенинг аксинг бўламан, мен унинг гуноҳидан кечдим, чунки гуноҳ ундан ёмон кўринса, кечириш мендан яхши кўринади.