Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Тавозе ҳайбатни орттиради

Чоп этилди Avgust 26, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Тавозе ҳайбатни орттирадиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ  халифа Рашид ҳузурига келди. Халифа унга кўп эҳтиромлар кўрсатиб, таъзим бажо қилди. Чунончи,  олдига пешвоз чиқди, уни ўз ўрнига – тахтга ўтқазди. Кетар вақтида ҳам бир неча қадам босиб кузатиб қўйди.

Буни кўрган хос аъёнлардан бири:

– Эй халифа! унга кўрсатган бу тарздаги тавозенг билан ҳукмдорлигингнинг ҳайбати ва қадри синди, – деди.

Рашид унга:

– Тавозе сабабидан зойил бўладиган ҳайбатнинг сингани яхшироқ, улуғларга эҳтиром кўрсатишдан кам бўладиган қадрнинг йўқ бўлган афзалроқ, – деб жавоб берди.