Дунё янгиликлари

Мисрда эшитиш қобилияти заиф одамлар учун Қуръон мактаби очилди

Чоп этилди Avgust 23, 2019 Мисрда эшитиш қобилияти заиф одамлар учун Қуръон мактаби очилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Мисрнинг Миня вилоятида эшитиш қобилияти заиф қиз ва аёллар учун биринчи Қуръон мактаби очилган эди. Бу ҳақда iqna нашри хабар беради.

Вилоятнинг Авқаф бўлими Ҳукумат пойтахти Миня шаҳридаги масжидда мактаб очган. Унда Қуръонни ёдлаш ва шарҳлаш, диний таълимотлар, сийрат Набавий ва ибодатлар бўйича курслар ва дарслар мавжуд.

Губернатор Авқаф вазирлиги вакили шайх Салама Абдул Раззоқнинг маълумотига кўра, бу Мисрда эшитиш қобилияти заиф одамларга Қуръон ва диний таълим берадиган биринчи мактаб ҳисобланади.

Islom.uz