Ўзбекистон янгиликлари

Мажбурий меҳнат учун жазо кучайтирилади

Чоп этилди Avgust 26, 2019 Мажбурий меҳнат учун жазо кучайтириладиda fikr bildirishni o'chirish

Сўнгги пайтларда мажбурий меҳнат масаласи яна кун тартибига қайтган. Бунга йўл қўйган амалдорлар эса 600 минг сўмлик жарима билан қутулиб қолаётган эди.
Энди меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Сенаторлар бу ҳақдаги қонун лойиҳасини маъқуллашган.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги норма киритилган:
– меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик;
– вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик;
– иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик;
– вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаганлик;
– аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик;
– бўш иш ўринларини яширганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.