Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида

Чоп этилди Avgust 26, 2019 Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатидаda fikr bildirishni o'chirish

 

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 147 мамлакат рўйхатида 25-ўринда қайд этилди.

Бу ҳақида Жаҳон ресурслари институти маълумотларига таянган ҳолда ecolog.uz нашри маълум қилган.

Сув танқис давлатлар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ҳам бор.

Тадқиқотда сув танқислиги, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфи ҳам баҳоланган. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги кузатиладиган давлатлар рўйхатига киритилган.

Ушбу давлатларда қишлоқ хўжалиги, саноат ва муниципалитетлар ҳар йили ер юзи ва ер ости сувларининг ўртача 80 фоизини истеъмол қилади.

Фавқулодда сув танқислигига дуч келган 17 мамлакатнинг 12 таси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада жойлашганлиги аниқланди. Бу минтақа иссиқ ва қуруқ, шунинг учун сув ресурслари аввалдан бой бўлмаган ва аҳолида сувга нисбатан ўсиб бораётган талаб вазиятни янада оғирлаштирган.

 

ЎзА