Мақолалар

НОСИРИДДИН АЛ-ҲАНАФИЙ ҒИЖДУВОНИЙ ҲАҚИДА

Чоп этилди Avgust 28, 2019 НОСИРИДДИН АЛ-ҲАНАФИЙ ҒИЖДУВОНИЙ ҲАҚИДАda fikr bildirishni o'chirish

«Туҳфат уз-зоирин» («Зиёратчиларга туҳфа») китоби бухоролик Носириддин Ҳанафий Ҳаса­ний Бухорий қаламига мансуб форс тилидаги асардир. Унда Бухоро атрофида дафн этилган улуғ олимлар ва тасаввуф аҳилларининг номлари, туғилган, вафот этган йиллари, устозлари, шогирдлари, асарлари қисқа ва лўнда қилиб ифодаланган. Асар маълумотнома руҳида ёзилган. Муаллифнинг мақсади ҳам шундан иборат бўлган.

Муқаддимада муаллиф китобнинг ёзилиши ҳақида сўзларкан, кўпдан буён аввал ёзилган турли китобларни ўқигани, улуғ олимлар ва шайхларнинг ҳаёти ва силсиласини ўрганишга жаҳд қилгани, хусусан, Хожа Абдулхолиқ Ғиж­ду­воний, хожагонлар тариқати вакилларининг силсила ва насабларига қизиқиб юргани, Муъин ул-фуқаронинг «Тарихи Муллазода» асари ўзи­ни қизиқтирганини айтади. Натижада ўзи ҳам бу улуғларнинг номлари ва қабрлари ҳақи­да бир китоб ёзишга қарор қилиб, уни 1324/1906 йил­да тугатгани ҳақида ёзади.

Муаллиф “Нафаҳот ул-унс”, “Рашаҳот”, “Мано­қиби Ҳазрат Амир Кулол”, “Мазҳар ул-ажойиб”, “Фавойиди мунтахаба”, “Самарот ул-машойих”, “Туҳфат ул-аҳбоби Шоҳий”, “Туҳфат ул-аҳбоб”, “Маноқиби Ҳазрат Ҳожи Ҳабибуллоҳ”, “Туҳфат ул-ансоб” ва Тоҳир Эшоннинг асарларидан фойдаланганини айтиб ўтади.

Бу асар Бухоро ва унинг атрофида яшаган олимлар, давлат аъёнлари, тасаввуф аҳиллари­нинг тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга молик.

Носириддин Бухорий Ғиждувоний ҳақида фикр юритишдан аввал унинг пири Хожа Юсуф Ҳамадоний ҳамда унинг тўрт халифаси ҳақида тўхталади. Қуйида мазкур маълумотлар келтирилмоқда.

 

Хожаи Хожагон Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний

Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг тўртинчи хали­фалари эди. Хожагонлар табақасининг сардаф­тари ва бу азизлар силсиласининг бошловчи­си­дурлар. Туғилган ва дафн қилинган ерлари Ғиж­ду­вон бўлиб, Бухородан олти фарсах узоқ­лик­да жойлашган.

Бузругвор оталарининг исми Абдулжамил бўлиб, Имом Абдулжамил номи билан машҳур бўлган. Имоми Молик авлодларидан эди. Ҳазрат Хожа (Абдулхолиқ)нинг волидалари подшолар зурриётидан эди.

 

Носириддин ал-Ҳанафий. “Туҳфат уз-зоирин”. Мазкур асар. 41-б.

 

 

 

 

“Мақомоти Юсуф Ҳамадоний”

(Рисолаи соҳибия) “Васиятнома” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 11500 сўм