Мақолалар

Араб тилида гаплашамиз

Чоп этилди Avgust 28, 2019 Араб тилида гаплашамизda fikr bildirishni o'chirish

عَائِلَتِي      Менинг оилам (1-дарс)

Араб тилида ҳам ўзга тиллар каби  исмлар музаккар – эркак жинсига оид сўзлар ва муаннас – аёл жинсига оид сўзларга бўлинади.

Музаккарда: هَذَا – бу, اَب   – ота, ي  – менинг

Демак, араб тилида исмнинг охирига ي ҳарфи қўшилиши билан “менинг” деган маънони билдиради. Мисол учун:

قَلَمٌ – қалам, قَلَمِي – менинг қаламим.

كِتَابٌ – китоб, كِتَابِي – менинг китобим.

وَطَنٌ – Ватан, وَطَنِي – менинг Ватаним.

هَذَا أَبِي.  Бу менинг отам.

هَذَا أَخِي.  Бу менинг акам (укам).

هَذَا جَدِّي  Бу менинг бобом.

Муаннасда:  هَذِهِ أُمِّي.  Бу менинг онам.

هَذِهِ أُخْتِي.  Бу менинг опам (синглим).

هَذِهِ جَدَّتِي . Бу менинг бувим.

Муаннас сўзлар деб аёл жинсидаги сўзларни англатиб, яратилишига кўра ягона бўлган нарсалар, тананинг жуфт аъзолари ва сўзларнинг охириـة ة “тои марбута” билан тугалланган сўзларга айтилади. Мисол учун: بِنْتٌ  – қиз شَمْسٌ , – қуёш,  رِجْلٌ – оёқ مَدْرَسَةٌ,  – мактаб.

Музаккар сўзлар деб аёл жинсидаги сўзларни англатмайдиган бошқа барча сўзларга айтилади. Мисол учун: مَهْدٌ  – бешик,  كِتَابٌ  – китоб  قَلَمٌ  – қаламوَلَدٌ  – бола.

Муҳтарам ўқувчи, ўзбек тили луғатида кўплаб арабча ўзлашма сўзлар бўлгани боис бу тилни тез ва осон ўзлаштирасиз.

Илк дарсимизда сиз сезмаган ҳолда 19 та сўзни ўзлаштирдингиз. Қани бирма бир санаб кўрингчи?! Агар сўзлар сони айтилганидан кам чиққан бўлса, демак, сиз дарсни эътиборсиз ўқибсиз! Дарсни диққат билан бошидан қайта ўқиймиз,арабча сўзларга сўзларга алоҳида эътибор берамиз. Сўнгра яна бир бор араб тилидаги луғатларни санаймиз.19 та чиқққан бўлса, бу сафар дарсни яхши ўқибсиз. Дарсимизга эътибор қаратганингиз учун ташаккур!

Машғулотларимизни газетамизнинг навбатдаги сонида давом эттирамиз, иншоаллоҳ.

Тошкент ислом институти  ўқитувчиси

Ибодулла АҲРОРОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 15-сонидан