Мақолалар

БИЛМАГАНИН СЎРАБ ЎРГАНГАН ОЛИМ…

Чоп этилди Yanvar 15, 2019 No Comments

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Фатво ҳайъати аъзолари!

Савол: Онам ва акам яқинда умра сафарига боришмоқчи. Айтишларича, умра ёки ҳаждан келган аёллар маълум муддат уйдан чиқмай ўтирарканлар. Яъни иддада. Шу гап ростми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Талоқ қилинган ёки эри ўлган аёл идда ўтиради. Ҳаж ёки умрага бориб келган аёл идда ўтирмайди.

Савол: “Ташаҳҳуд” ўқилаётганда баъзи намозхонлар кўсатгич бармоқларини кўтаришади. Намозда шудай қилиш суннатми ёки фарзми, шуни тушунтириб беринг, илтимос.

Жавоб: “Ташаҳҳуд”ни ўқиш чоғида «ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу» жумласининг «лаа илааҳа» деган жойида ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтариш “ишораи саббоба” дейилади. Ҳанафий мазҳабидаги уламолар ишораи соббоби ҳақида ихтилоф қилишган. Саҳиҳ (тўғри) қавл шуки ташаҳҳуру ишораи саббоба қилинмайди (“Фатавойи Хулоса” ва “Фатавойи Баззозия”).

Савол: Бир танишим ўзаро келишув асосида ойма-ой бўлиб тўлашга телефон беради, шу жоизми?

Жавоб: Агар келишув бошида нарсани (телефонни) нархи аниқ айтилиб, сўнг пулини бўлиб беришга ўзаро рози бўлинса, жоиз.

Савол: Мен бир дорихона омборида ишлайман. Ишхонада ҳамма масжидга бориб намоз ўқийди, жумладан мен ҳам. Намоз вақтлари ораси қисқаргани сабабли ишимизга улгуролмаяпмиз, бошлиғимизнинг  олдида уялиб қоляпмиз. Шунга фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб, қолганини қазо қилиб ўқиса бўладими?

Жавоб: Инсон энг аввал Аллоҳдан уялиши керак. Аллоҳ таолодан уялган киши Унинг амрларини вақтида адо этади.

Савол: Баъзида намоз ўқишга жуда эриниб қоламан. Шундай пайтларда шайтоним кучлилик қилган бўладими?

Жавоб: Йўқ. Қалбида Аллоҳдан қўрқув йўқолган киши ибодатларни пайсалга солади.

Савол: Агар эримнинг чўнтагидан ўзи бехабар ҳолда пул олиб, рўзғорга ёки бошқа камчиликларга ишлатсам, ўғрилик ва гуноҳ ҳисобланадими?

Жавоб: Динимиз аёлларни ҳам ўғриликдан қайтарган. Ўзганинг ҳақини (эрнинг ҳақини) изнсиз олиш ўғрилик бўлади. Рўзғор камчиликларини тўғирлаш эрнинг зиммасида. Камчилигингиз бўлса, эрингизга айтинг.

Савол: Агар қурилган масжиднинг қибласи сал нотўғрироқ, яъни 15 градус чапроқдалиги кейин аниқланган бўлса, бунинг ечими қандоқ бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Қибла қуёшнинг ёзда ва кузда ботиш нуқталарини оралиғидир. Мустаҳаби ана шу оралиқни учга бўлиб, чапдан биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган жойидир.

Савол: Бир жойга шошилиб кетишга тўғри келиб колди. Азон айтилган, деб ўйлаб бомдод намозини суннатини ўқидим. Фарзига такбир айтаётган вақтимда бомдодга азон айтиб колди. Суннатни қайта ўқишим керакми?

Жавоб: Агар тонг отгач, бомдод намозининг суннатини ўқиган бўлсангиз, қайта ўқимайсиз.

Савол: Савдо соҳасида ишлайман. Баъзан мижозлар молларнинг нархини ёзма равишда фирманинг муҳри ва раҳбар имзоси билан ёзиб беринг, деб сўрашади. Баъзида мижоз, масалан бугун 15 ноябрь бўлса, хатнинг санасини 12 ноябрь қилиб беринг, бизга шунақаси керак дейди. Мен шундай қилсам гуноҳкор бўламанми?

Жавоб: Воқеликка зид ҳар нарса ёлғон бўлади. Ёлғондан сақланиш керак.

Савол: динимизда насия қилиб бўлмайди, катта гуноҳ деб эшитдим. Ҳозир насия қилмасдан савдо қилиш жуда қийинку, шунга нима маслаҳат берасиз?

Жавоб: Эшитгапингиз тўғри эмас. Шариатимизда насия савдо ҳам бор. Лекин бир-бирига ўхшаш нарсаларни насияга сотиб олиб бўлмайди.

Савол: Динимизда аёл кишининг ҳижоб ўраши намоз ўқиши билан боғлиқми ёки доим ўраши керакми? Агар тушида унга ҳижоб ўраш буюрилган бўлсачи?

Жавоб: Аёл авратларини нафақат намозда, балки ҳамма вақт ҳам беркитиб юриши керак.

Савол: Бирор киши Қиёматда гуноҳи сабабли дўзахга тушса, сўнг гуноҳлари кечирилиб жаннатга киритиладими ёки дўзахда абадий қоладими?

Жавоб: Аҳли сунна вал жамоа ақидасида, ким имон билан жон таслим қилса, у гуноҳларига яраша жазони олгач, дўзахда абадий қолмайди, жаннатга киритилади.

Савол: Мен яшаётган уйга азон эшитилмайди. Кандай тартибда намоз ўкишим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Соғ бўлсангиз масжидга жамоатга боринг. Имконингиз бўлмаса, ўзингиз азон айтиб, намоз ўқинг.

Савол: Мен аёлимнинг ўтмишини билган ҳолда никоҳимга олганман. Лекин баъзида унинг ўтмишини юзига солганим сабабли уйда жуда кўп жанжал бўляпти. Ҳозирда аёлим фақат мени дейди, айтганими қилади, бор-йўғимга чидайди. Аммо мен бирон ишидан жаҳлим чиққанида ўзимни босолмай ўтмишини юзига солиб юбораман. Сизлардан маслаҳат керак, нима қилсам жанжал бўлмайди?

Жавоб: Сабрли бўлинг. Шунда турмушингиз гўзал бўлади. Зулм қилманг.  Зеро, ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилинади: “Эй Одам фарзандлари! Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўрталарингизда ҳам ҳаром қилдим, бир-бирларингизга зулм қилманглар”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Инсоннинг мусулмон биродарини таҳқирлаши унинг ёмонлигига кифоядир. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси икинчи мусулмон учун ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).

Савол: Мен олдин сочимни кестирар ва қошимни тердирардим. Бир йилдан ошди, шу ишларнинг гуноҳлигини билгач, тавба қилдим ва тўхтатдим. Аллоҳ таоло олдинги гуноҳларимни кечирармикан?

Жавоб: Сиз астойдил тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло гуноҳларингизни кечиради.

Савол: Амакимнинг қизи билан қўл бериб сўрашишим мумкинми?

Жавоб: Йўқ, амакингизни қизи сизга номаҳрам ҳисобланади. У билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас.

Савол: Саволим бироз уятлироқ аммо бу саволга бериладиган жавоб мен уcун муҳим: маний билан мазийни фарқини қандай ажрата оламиз? Маний чиқса, ғусл вожб бўлишини биламиз, мазий чиқсачи?

Жавоб: Маний қуюқ ва ҳидли бўлади, шаҳват билан отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф бўлиб, жуфти билан бўлишни ўйлаганда ёки хотинини қучоқлаганда чиқадиган оқ суюқлик. Маний чиққан вақтда ғусл қилиш вожиб бўлади. Мазийда эса ғусл қилиш вожиб эмас, балки таҳорат олишнинг ўзи кифоя.

«ҲИДОЯТ» 11-сон

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan