Дунё янгиликлари

2036 йилда Россияда эркаклар дефицити бошланади. Бунинг сабаби нима?

Чоп этилди Avgust 27, 2019 2036 йилда Россияда эркаклар дефицити бошланади. Бунинг сабаби нима?da fikr bildirishni o'chirish

 

Россияда 2036 йилда эркаклар етишмовчилиги бошланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Экспертлар айтишига қараганда, бунинг сабаби – меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар орасида ўлим ҳолати кўплигидир.

“Туғилиш вақти ўғил ва қиз болалар сони ўртача бир хил бўлади: масалан 0-4 ёшли болалар орасида мингта ўғил болага 947 нафар қиз бола тўғри келади. 20-25 ёшга келиб минг нафар ўғил болага 1023 нафар қиз бола тўғри келади. Ундан катта ёшларда эса – вазият янада кескинлашади”, – дейди Плеханов номли РИУнинг Статистика факультети доценти Александр Тимофеев.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда 2019 йилда 1000 нафар эркакка 1 154 нафар аёл тўғри келади. 2036 йилгна келиб 1000 нафар эркакка 1128 нафар аёл тўғри келади. Ушбу вазият Чукоткадан ташқари Россиянинг барча ҳудудларига таалуқлидир. Ушбу совуқ ўлкада ҳозир минг эркакка 956 нафар аёл тўғри келади. 2036 йилга келиб 813 нафар аёл тўғри келади. Бундан ташқари, 2031 йилдан бошлаб Камчаткада ҳам эркаклар сони аёлларга қараганда кўпроқ бўлади.

Шундай қилиб, 60 ёшли фуқаролар орасида бир эркакка икки аёл тўғри келади. Бу ўз навбатида жамиятда маълум демографик муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, оилаларда эркаклар ва аёллар муносабатларининг анъанавий характери ўзгариб, кўпроқ ҳамкорлик тусига киришига олиб келиш эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова эркаклар ўлимининг энг асосий сабабини айтган эди. Вазир айтишига қараганда – 70 фоиз ҳолатларда балоғат ёшидаги эркаклар алкоголли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилишдан вафот этар эканлар.