Дунё янгиликлари

Рамзан Қодиров: “Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”

Чоп этилди Avgust 27, 2019 Рамзан Қодиров: “Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”da fikr bildirishni o'chirish

Чеченистонда 23 август куни Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Рамзан Қодировга президентининг қимматбаҳо совғасини топширди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ВКонтакте тармоғида хабар қилди.

“Учрашув давомида Рустам Қосимов менга жуда қимматбаҳо совға топширди – бу Тошкентдаги Муйи Муборак масжидида сақланаётган Қуръоннинг энг қадимий нусхасидир. Мен меҳмонга раҳмат айтиб, қардош Ўзбекистон гуллаб-яшнашини тиладим”, – деб ёзган Рамзан Қодиров.

“Бизнинг халқларимизни мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Биз ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдоримиз. Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”, – деди Рамзан Қодиров Ўзбекистон делегациясига.

Шунингдек, Рамзан Қодиров унинг отаси, Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров ҳам ислом дини илмини Ўзбекистонда ўрганганини эсга олди.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европада энг йирик масжид – Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ҳамда Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовлар ҳам иштирок этди.

Халқ сўзи