Мақолалар

Икки улуғ неъмат шукронаси

Чоп этилди Avgust 30, 2019 Икки улуғ неъмат шукронасиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳаж ер юзидаги мусулмонларни жамловчи ибодатдир. Улар ўзаро танишиб, дўстлашади. Ўрталаридаги тафовут, жинс, ранг, тилдаги фарқлар йўқолади. Барчалари яхшилик, тақво, ҳақ ва сабр узра бирлашади.

Ҳажда солиҳ амал ва ибодатлар мужассамлашган. Мусулмон Аллоҳ таолони зикр қилиш билан бирга бир неча молиявий ва баданий ибодатларни адо этади. Яъни, ҳажда талбия, икки буюк шаҳодат калималарини такрорлаб, мулкини сарфлайди, муборак жойларда намоз ўқийди, қурбонлик қилади. Ҳаж ибодати туфайли мусулмонлар сабр, меҳр-шафқат, яхшиликка ундаш, ёмонликдан тийилиш, беҳуда амаллардан Аллоҳнинг ибодатига ажраб чиқиш, ҳаром ишлардан четлашиш, яхшиликни таълим бериш, нафсга қарши курашиш ва бошқа бир қанча фазилатларга эга бўлади.

Ҳажни ният қилган инсон ҳашамат, зийнатлардан воз кечиб, эҳромга киради. Парвардигорига пок қалб билан юзланишдан тўсувчи дунё ишларидан чекинади. Аллоҳга юзланади, Унинг марҳаматига муҳтожлигини изҳор этади. Натижада Яратганнинг раҳмати, мағфиратига ноил бўлади.

Арафотда Аллоҳнинг неъматлари ва фазлига шукр қилган, гуноҳларига истиғфор айтган ҳолда дуою илтижолар билан туради. Тавофда нафс ҳавоси ва шайтон васвасасидан Парвардигордан паноҳ тилайди. Ҳажда икки улуғ неъмат – бойлик ҳам да саломатликка шукроналик бор.

Ҳафиза БАХТИЁР қизи

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 7-сонидан