Мақолалар

Бир ликопча таомдан юзлаб киши тановул қилди

Чоп этилди Avgust 29, 2019 Бир ликопча таомдан юзлаб киши тановул қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларида бўлганимизда бир лаганда гўшт, гуруч ва нон аралаштириб пиширилган таом келтирилди. Келган кишилар ундан навбатма-навбат алмашиб пешин вақти киргунича тановул қилишди. Улардан сўнг яна бошқалар келиб ейишди. Буни кўрган бир киши: “Яна бошқа таом келтирилдими?” деб сўради.

– Ер юзидан келгани йўқ, аммо самодан келди[1], – дейилди. Шубҳасиз, бу барака осмондан келганди».

 

[1] Имом Аҳмад ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм