Дунё янгиликлари

Бир суткада 1 минг 300 га яқин қочоқ Сурияга қайтди

Чоп этилди Avgust 28, 2019 Бир суткада 1 минг 300 га яқин қочоқ Сурияга қайтдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Россиянинг қарши томонларни яраштириш ва қочоқларнинг ўтиб-қайтишини назорат қилиш бўйича маркази ахборот хабарномасида келтирилишича, ўтган кеча кундузда 1 минг 300 нафар суриялик ватанига қайтган.

“Шу кеча кундузда 1 минг 297 нафар, жумладан, Ливандан “Жайдат-Ябус”, “Телл-Калоҳ” ўтиш пунктлари орқали 398 (аёллар – 120, болалар – 203) киши, Иорданиядан “Насиб” ўтиш пункти орқали 899 (аёллар –270, болалар – 458) қочоқ Сурия Араб Республикасига қайтиб келди, дейилади манба хабарномасида.

Қочоқларни қабул қилиш маркази маълумотларига кўра, Сурия Қуролли кучлари муҳандислик бўлинмалари бир сутка мобайнида 2.3 гектар ҳудудни минадан тозалаган, 58 та портловчи қурилмани зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, 5 та уй-жой фонди тикланиб, нон ёпиш корхонаси ҳам ишга туширилган.