Мақолалар

МЎМИННИНГ БАҲОРИ

Чоп этилди Yanvar 15, 2019 No Comments

Юртимизга қиш фасли келди. Ҳар бир фаслнинг ўзига хос жиҳатлари бўлгани каби қишнинг ҳам инсон ҳаётида ўз ўрни бор. Қишда ақл эгаси учун ибратлар кўп. Бу фасл хайр-барака ва яхшиликлар мавсумидир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ундан унумли ва оқилона фойдаланиши керак. Қуръони каримда “қиш” сўзи бир марта келган: «яъни уларга қишда (Яманга) ва ёзда (Шомга) сафар қилишни қулай қилиб қўйгани учун мана шу Уй (Каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!» (Қурайш сураси, 2–3-оятлар).

Ўтган улуғлар йилни иккига бўлиб, ярмини ёз, ярмини қиш билан ўлчашарди. Қиш фаслида осмондан қору ёмғирлар ёғиб, одамларнинг ризқи кенг бўлишига сабаб бўлади. Мусулмоннинг ҳаётида қиш ҳам баҳорга айланади. Деҳқон  баҳорда ерга уруғ қадагани сингари, мўминлар ҳам қишда охирати учун захира жамғаради. Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қиш мўминнинг баҳоридир”, дедилар». Имом Байҳақий эса: “Кечаси узоқ, унда қоим бўлади. Кундузи қисқа, унда рўза тутади”, дедилар» лафзини зиёда қилган (Имом Аҳмад ривояти).

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Қиш – обидларнинг ўлжасидир» (Абу Нуайм ривояти). Демак, бу мавсум бошқа фаслларга нисбатан савобли амалларни кўп қилиб олишга имкон яратиши билан бирга, синов ичра синов фасли ҳамдир. Ундан унумли фойдаланиб, имтиҳондан ўтиш учун кўпроқ захира тўплайлик.

 

Нуриддин  ХОЛИҚНАЗАРОВ,

Андижон вилояти бош имом-хатиби

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan