Мақолалар

Афв баёнида

Чоп этилди Avgust 28, 2019 Афв баёнидаda fikr bildirishni o'chirish

Афвнинг маъноси қудрати етган ҳолда гуноҳкорга жазо беришни тарк этишдир. Бу сифат Аллоҳ таоло ҳузурида барча сифатлардан фазилатлироқдир. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ бўлган куни ўзи кулфат кўрган Қурайш улуғларини озод қилдилар ва уларга : “Антум ал-атқо”, яъни сизлар озодсизлар дедилар ва уларнинг кўнгилларини афв хушхабари билан озод қилдилар. Яна уларга дедилар: “Ла тасриба алайкум ал-йавма” яъни сизларга бугун ҳеч қандай хавф ва маломат йўқ (Юсуф сураси, 92-оят).

Қитъа

Биз одатимизни ҳеч тарк этмасмиз,

Яхшилик эшигидан йироқ кетмасмиз,

Гар аҳли жаҳон бизга ёмонлик қилса,

Зинҳор мукофотини кўрсатмасмиз.

Ҳакимлар айтишича, гуноҳ қанчалик катта бўлса ҳам, кечиришнинг савоби ундан ҳам каттароқдир.

 

Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи муҳсиний” асаридан