Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Қозонда бори…

Чоп этилди Sentabr 1, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Қозонда бори…da fikr bildirishni o'chirish

Исо алайҳиссалом бир аблаҳ билан дучлашиб қолди. Аблаҳ ундан бир сўз сўради. Исо алайҳиссалом  хушхулқлик ва юмшоқлик билан жавоб бердилар. Аблаҳ жавобни қабул қилмай у зотни ҳақорат қила бошлади. Аблаҳ қанчалик  жанжал қилиб азият етказувчи сўзларни айтмасин, Исо алайҳиссалом унга чиройли муомала қилар, лутфу марҳамат йўлини тутар  эдилар. Бир азиз уларнинг тортишуви устидан чиқиб қолди ва деди:

– Ё Набиуллоҳ, нега бу аблаҳ олдида ўзингизни забун тутмоқдасиз, у қанчалик қаҳр билан азият етказса,  сиз шунчалик мулойимлик қиляпсиз?..

Исо алайҳиссалом дедилар:

– “Куллу иноин йатарашшаҳу бима фийҳи”. Яъни “Ҳар бир идиш ўзи ичидагини тўкади”.