Мақолалар

Арпадаги барака

Чоп этилди Sentabr 2, 2019 Арпадаги баракаda fikr bildirishni o'chirish

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига егулик сўраб келди. Унга ярим васақ[1] арпа бердилар. У киши доим арпадан ўзи, оила аъзолари ва меҳмонлари билан бирга тановул қиларди. Бу ҳол у арпа миқдорини ўлчагунга қадар давом этди.

У киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келганида: “Ўлчамаганингда, ҳамон ундан еган бўлардинг (яъни, унинг баракаси давомли бўлиб, тугамаган бўларди)”, дедилар»[2].

 

[1] 1 васақ 50 кг атрофидаги оғирликка тенг. Демак ярим васақ 25 кг бўлади.

 

[2] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ривояти.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм