Дунё янгиликлари

Вильнюсда 8 миллион еврога масжид қурилади

Чоп этилди Avgust 30, 2019 Вильнюсда 8 миллион еврога масжид қуриладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Литва мусулмон-суннийлар жамоаси Вильнюс шаҳрида масжид қуриш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу жамоа учун пойтахтда ер майдони ажратилган, масжидни 4 йил ичида қуриб битказилиши маълум қилинган. Бу ҳақда 15min.lt янгиликлар портали хабар берди.

Маълумотларга кўра, масжид унчалик катта ҳажмда бўлмайди. Қурилиш баҳоси 7-8 миллион евро дея тахмин қилинган. Ажратилган ер майдони 8,4 минг квадрат метр экани айтилган.

Масжидни қуришда Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа мусулмон мамлакатларининг кўмагига умид қилинаётгани таъкидланган.

Бугунги кунда Литвада 4 та масжид фаолият юритади. Вильнюслик мусулмонлар Смоленско кўчасидаги ислом маданияти ва таълими марказида ибодат қиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати