Дунё янгиликлари

Туркияга 7 ойда 25 миллионга яқин сайёҳ келди

Чоп этилди Avgust 30, 2019 Туркияга 7 ойда 25 миллионга яқин сайёҳ келдиda fikr bildirishni o'chirish

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, мазкур мамлакатга йил бошидан бери 24 миллион 693 минг 886 нафар хорижлик келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,11 фоиз кўп демакдир.

Биргина июль ойида Туркияга 6 617 380 нафар – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,67 фоиз кўпроқ хорижлик келган.

Туркияга келувчи сайёҳлар орасида россияликлар биринчи ўринни эгаллади – 3,7 миллион. Шунингдек, Германия ва Буюк Британиядан ҳам сайёҳлар оқими ортган.