Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони россияликлар учун Ҳаж квотасини оширади

Чоп этилди Avgust 30, 2019 Саудия Арабистони россияликлар учун Ҳаж квотасини оширадиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони подшоҳлиги россиялик мусулмонлар учун Ҳаж квотасини 500 нафарга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Россия Федерацияси мусулмонлари учун ажратилган ўринлар сони 26 мингга етказилиши маълум қилинган.

Квотанинг оширилишига сабаб сифатида мамлакатда мусулмонлар сонининг ошиб бориши келтирилган. 2014 йилда Россия учун 16,4 минг квота берилган бўлса, қримлик мусулмонлар сабаб яна 600 ўрин ажратилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати