Янгиликлар

Ўзбeкистонлик ихтирочи аёл Канададаги халқаро кўргазмада юқори ўринни эгаллади

Чоп этилди Avgust 30, 2019 Ўзбeкистонлик ихтирочи аёл Канададаги халқаро кўргазмада юқори ўринни эгалладиda fikr bildirishni o'chirish

Яқинда Канаданинг Торонто шаҳрида IV Халқаро ихтирочилар инновацион кўриктанлови — “The 4-th International Invention Innovation competition in Сanada, ICAN 2019 Toronto Intenational Society of Innovation and Advanced Skills (TISIAS) ICAN 2019” бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, мазкур Халқаро кўргазма жаҳон илм-фани ҳамда технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқлар ва яратилаётган янги технологияларни ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. “ICAN — 2019” кўргазмасида ҳам 50 дан ортиқ давлатлардан келган 500 дан зиёд ихтирочилар илмий техника ва технологиялар, озиқ-овқат, тиббиёт, кимё ҳамда саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ва инновацион ишланмалари билан қатнашди.

Шуниси диққатга сазоворки, жорий кўрик-танловга илк бор ўзбекистонлик олима аёл Параҳат Матякубова юртимиз хотин-қизлари томонидан илк маротаба ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиш учун юборилди. У “Донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида диэлектрик нам ўлчагич дастурий таъминоти” мавзуида олиб борган илмий изланишлари юзасидан эришган ютуқларини намойиш қилди.

Ўзбекистонлик олима аёл, техника фанлари доктори, профессор Параҳат Матякубованинг бу ихтироси халқаро экспертлар томонидан юксак баҳоланди. Ўзбекистонлик олима “Toronta Intenational Society of Innovation and Advanced Skills (TISIAS)” танловида “ICAN 2019” — “The Finals” номинацияси бўйича “Ихтирочи мутахассис махсус соврини” ҳамда олтин медаль билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати

ЎзА