Дунё янгиликлари

Индонезия ҳукумати оммавий тартибсизликка қарши қарор чиқарди

Чоп этилди Sentabr 4, 2019 Индонезия ҳукумати оммавий тартибсизликка қарши қарор чиқардиda fikr bildirishni o'chirish

Индонезия ҳукумати Папуа ва Ғарбий Папуа провинцияларида ҳар қандай норозилик намойишларини ўтказишни ва тартибсизликларга ҳамда ижтимоий объектларга зарар етишига сабаб бўлувчи ҳар қандай фикрни оммавий тарзда айтишни тақиқлади.

“РГ” хабарида айтилишича, бу ҳудудларда икки ҳафта олдин оммавий тартибсизликни келтириб чиқарган намойишлардан сўнг шундай қарор чиқарилган. Ўша пайтда намойишчилар маъмурий биноларни вайрон қилиб, дўкон ва меҳмонхоналарга ўт қўйган, олти киши, жумладан, бир нафар ҳарбий ҳалок бўлган.