Дунё янгиликлари

Эрон ҳукумати 9 ёшли қизнинг ниқоҳини бекор қилишни талаб қилди

Чоп этилди Sentabr 4, 2019 Эрон ҳукумати 9 ёшли қизнинг ниқоҳини бекор қилишни талаб қилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Эрон ҳукумати Бойир-Аҳмад вилоятидаги Бахмай округи шариат судидан 28 ёшли эркак ва 9 ёшли қизчанинг никоҳини бекор қилишини талаб қилди. Бу ҳақда журналист Бабак Тагвей ўз твиттер-аккаунтида хабар қилган.

Таъкидланишича, ушбу қарор никоҳ тўйидан лавҳалар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилингандан кейин жамоатчилик босими остида қабул қилинган. Бундан ташқари, маҳаллий нашрлар эркак 28 да эмас, 22 ёшда эканлигини ёзишмоқда. Бироқ журналистлар қизча 9 ёшда эканлигини тасдиқлашган.

Тагвей, шунингдек, эркакнинг шахсини очиқлаган. Эркакнинг исми Милад Чашаний бўлиб, у Ислом инқилоби соқчилари корпусига кирувчи Басиж қўшинлари жангчиси ҳисобланади. Чашаний уйланишга округ шариат судида рухсат олган.

Аввалроқ эронлик аёл журналист Масих Алинажод твиттерда қизнинг тўйини эълон қилиб, бу ҳолат уни йиғлашга мажбур қилганини айтган. Журналист қизча 13 ёшдан кичиклигини айтган. Шундан кейин ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари жамоатчилик ташкилотларини ушбу воқеага эътибор қаратишга чақиришган.