Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони сентябрь охиридан туристик визалар бера бошлайди

Чоп этилди Sentabr 4, 2019 Саудия Арабистони сентябрь охиридан туристик визалар бера бошлайдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Саудия Арабистони 27 сентябрдан хорижликларга туристик визалар беришни бошламоқчи. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. Сайёҳлар визани Саудия Арабистонига келгач олишлари ёки электрон шаклни олдинроқ тўлғазиб қўйишлари мумкин.

Таъкидланишича, визалар 51 та давлат фуқароларига 90 кун муддатга берилади. Унинг қиймати 118 долларни ташкил қилади. Бу суммага мажбурий тиббий суғурта ҳам киради. Саудия Арабистони расмийлари визаларни онлайн тартибда расмийлаштириш бир неча дақиқагина вақт олиши ва хорижликларга виза олиш учун элчихонага бошқа мурожаат қилишлари талаб этилмаслигига ваъда берди.

Ҳозирда подшоҳлик ҳукумати туристик соҳани ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, сайёҳлик тармоғи иқтисодиётни жадаллаштиришга ва энергия захиралари экспортидан камроқ тобе бўлишга туртки беради. Саудия Арабистони 2030 йилгача йилига 30 млн киши келишига интилмоқда. Ҳозирда бу рақам 16 млн кишини ташкил қилади, лекин улар орасида сайёҳлар йўқ.  Бироқ Саудия Арабистони яқин орада туризмдан ҳар йили 47 млрд. доллар олишни кўзламоқда.