Слайдер

“Энг маърифатли имом” танлови: Жиззахда ким ғолиб бўлди?

Чоп этилди Sentabr 4, 2019 “Энг маърифатли имом” танлови: Жиззахда ким ғолиб бўлди?da fikr bildirishni o'chirish

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда барча ҳудудларда имом-хатиблар ва имом ноиблари  ўртасида ўтказилаётган  “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг иккинчи босқичи – вилоят босқичи ўтказилиб, муносиблар аниқланмоқда.

Жиззах вилоятида ҳам 13 та туман-шаҳарларда ғолиб бўлган имомлар танловнинг вилоят босқичида ўзаро билим юзасидан беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни Ислом илмлари бўйича билимлари, шунингдек, маънавий-маърифий тарғибот ишларидаги фаолликлари, ташаббускорлиги бўйича белгиланган тартибда баҳолаб бордилар.

Якуний натижаларга кўра Жиззах шаҳар «Раваллиқ» жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад Алибоев биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда турли номинациялар бўйича масжидларда фаол хизмат кўрсатиб келаётган ходимлар тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими