Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Умр фақат таннинг тириклигидан иборат эмас

Чоп этилди Sentabr 5, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Умр фақат таннинг тириклигидан иборат эмасda fikr bildirishni o'chirish

Китобларда ёзилишича, бир улуғ кишини подшоҳ мажлисида кўп таъриф қилиб,  унинг фасоҳат ва балоғатда мислсиз эканини айтиб, сўзни шу даражага етказдиларки, подшоҳда ул азизни бир кўриш иштиёқи пайдо бўлиб,  уни келтиришни бир донишмандга буюрди. У улуғ мажлисга кириб саломлашгандан сўнгра:

– Подшоҳнинг умри минг йил бўлгай! – деди.

Подшоҳ деди:

– Мажлисда ҳануз ўтирмай туриб, ўринсиз сўз айтдинг! Беҳуда такаллум сенингдек кишидан ажиб ва қизиқ кўринди.

Азиз деди:

– Инсоннинг тириклиги фақат таннинг ҳаётлиги эмас, ҳамма биладики, инсоннинг умри минг йилга етмайди. Аммо ўлгандан кейин қолган яхши от ҳам бошқа бир умрдир. Менинг мақсадим шу эдики, подшоҳнинг яхши номининг эслатилиши рўзгор саҳифасида минг йиллар қолгай.