Мақолалар

Ёғдаги барака

Чоп этилди Sentabr 5, 2019 Ёғдаги баракаda fikr bildirishni o'chirish

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Умму Молик идишидан ёғ олиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳадя қилди. Кунлардан бир куни унинг ўғиллари келиб қўшиб ейиш учун бирон егулик беришини сўрашди. У ҳеч нарса тополмагач ўша ёғ идишни сиқиб, ундаги ёғдан берди. Бундан илгари у идишдан доим ёғ олиб ишлатиб келарди ва бу идишни сиққанга қадар давом этди.

Умму Молик Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келганда: “Уни сиқдингми?” деб сўрадилар. У: “Ҳа”, деди.

– Агар сиқмаганингда ҳануз фойдаланардинг, – дедилар»[1].

Умму Молик ёғни рўзғорга кўп ишлатганидан, энди қолмаган бўлса керак, деб идишни сиқиб кўрганди, ваҳоланки илгари у идишдан шундай олиб ишлатарди, ёғ камаймасди.

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ривояти.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм