Мақолалар

Имон заифлигининг 25 аломати

Чоп этилди Sentabr 7, 2019 Имон заифлигининг 25 аломатиda fikr bildirishni o'chirish

Эътиқодли одамларнинг бу дунёдаги энг катта орзуси – мустаҳкам имонга эга бўлмоқдир. Имон эътиқодни белгилайди, асл ҳақиқатни англатади, Аллоҳ таолонинг яккаю ягона эканини тасдиқлайди. У – қўрқув, муҳаббат, садоқат ва итоатдир. Ана шу туйғулардан узоқлашиб қолиш имоннинг заифлашувига сабаб бўлади. Ҳар бир ҳаракатини Аллоҳ ризоси учун қилган кишининг эса имони мустаҳкамланиб боради. Имоннинг заифлиги – ўз соҳибининг икки дунёсини барбод қиладиган даҳшатли хасталик.  Шунинг учун бу хасталикнинг олдини олиш, уни муолажа қилиш ҳаёт-мамот масаласидир. Имон заифлигининг аломатлари кўп. Қуйида огоҳлик учун улардан 25таси келтирилган:

  1. Гуноҳ иш қилиб қўйиш ва ўзини айбдор санаб безовталанмаслик.
  2. Қуръони каримни ўқиш истаги йўқлиги.
  3. Қалбнинг қаттиқлашганини ҳис қилиш.
  4. Хайрли ишларни бажаришга дангасалик қилиш.
  5. Суннатга бепарволик.
  6. Ибодатни тўкис қилмаслик.
  7. Намозга аҳамият бермаслик.
  8. Майда нарсаларга ҳам қаттиқ сиқилиб кайфият тушиб кетиши.
  9. Қуръони карим оятларини тинглашда бефарқлик.
  10. Аллоҳни эсга солиб турувчи зикрга бепарволик.
  11. Дунёга интилиш.
  12. Зиқналик ва хасислик, қўлидаги нарсаларни бошқалар билан баҳам кўрмаслик.
  13. Бошқалардан хайрли ишларни талаб қилиш ва ўзи бажармаслик
  14. Бошқаларнинг хатоларидан севиниш, уларга ҳасад қилиш..
  15. Ҳаётдан кўп шикоят қилиш.
  16. Макруҳ ишлардан қочмаслик.
  17. Одамларга паст назар билан қараш.
  18. Қашшоқ ва камбағалларга ёрдам бериш туйғуси йўқлиги.
  19. Ислом ҳақида бошқаларга гапириб бериш истагининг йўқлиги.
  20. Бесабрлик.
  21. Ўзини қўлга ола олмаслик.
  22. Моддий нарсалар учун қаттиқ қайғуриш.
  23. Фақат ўзи ҳақида қайғуриш.
  24. Қардошлик алоқаларини узиш.
  25. Баҳс ва мунозараларга ҳаддан ташқари иштиёқмандлик.

 

Манба: islamtoday

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ