Мақолалар

Баҳонаси кўпнинг уяти кам

Чоп этилди Sentabr 7, 2019 Баҳонаси кўпнинг уяти камda fikr bildirishni o'chirish

Болқор халқ мақоллари

Болқорлар – туркий халқ. Асосан Шимолий Кавказда – Россиянинг Кабарда-Болқор, Қорачой-Черкес Республикалари, Ставропол ўлкаси ва Москва шаҳрида, шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, Украина, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда яшайди.

 

  • Ақл сабр беради.
  • Аллоҳдан қўрқмаган одамдан уялмас.
  • Аҳмоқ билан олишган ҳам аҳмоқ.
  • Ёмон одам бойиса, қўшнисини сиғдирмас.
  • Ёмон одамда олгилигинг бўлгунча, яхши одамга бергилигинг бўлсин.
  • Ит искаган сувни арслон ичмас.
  • Қарға ғоқиллаб ғоз бўлмас, қари қийпанглаб қиз бўлмас.
  • Одамлар ҳурматингни қилмаса, ўзингдан кўнглинг қолсин.
  • Одамни йўғида сўкма, борида мақтама.
  • Оз сўзлаганнинг қайғуси кам бўлади.
  • Онтин бузган онтга ишонмас.
  • Ота юртимнинг боши бўлмасам-да, бўсағасининг тоши бўлайин.
  • Сергап одам бир соатда бир ойлик хато қилади.
  • Тили узуннинг уяти қисқа.
  • Уйим деган уйи бўйли тошни ҳам кўтаради.
  • Умид тоғ тепасига чиқаради.
  • Ўт ўчириш учун тоза сув изламайдилар.
  • Уйланмоқчи бўлсанг, бўйдоқнинг сўзига қулоқ тутма.
  • Чақирилмаган қўноқ қачон кетишини сўрамайди.
  • Эр – сўзига эга кишидир.
  • Юрак кўрмаса, кўз ҳам кўрмайди.

 

Болқор тилидан Орифжон Мадвалиев ўзбекчалаштирди.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 15-сонидан