Дунё янгиликлари

YouTube 170 млн долларлик жаримага тортилди

Чоп этилди Sentabr 5, 2019 YouTube 170 млн долларлик жаримага тортилдиda fikr bildirishni o'chirish

Google компаниясга тегишли YouTube видеохостинги фойдаланувчилар маълумотларини йиғишда йўл қўйган қоидабузарликлар учун 170 млн доллар миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, видеохостинг 13 ёшдан кичик фойдаланувчилар ҳақида уларнинг ота-онаси розилигисиз маълумотлар тўплаган. Бу эса АҚШ қонунларига зид ҳисобланади.
YouTube’га нисбатан тергов олиб борган АҚШ федерал савдо комиссияси қарорига кўра, видеохостинг 136 млн долларни жарима тарзида, яна 34 млн долларни Нью-Йорк штатига тўлайди.
Таъкидланишича, айни вақтда бу жарима Google ва унга тегишли сервисларга солинган энг йирик жарима ҳисобланади.