Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Гуноҳни афв этиш даражаси

Чоп этилди Sentabr 8, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Гуноҳни афв этиш даражасиda fikr bildirishni o'chirish

Акобирлардан бири халифа Мансур қошида бир гуноҳкорнинг афв этилишини тилади.

Халифа:

– У одам катта гуноҳ қилган эди, – деди.

Ул азиз:

– Албатта, мен унинг шундай катта гуноҳ қилгани учун кечиришни илтимос қиламан,  кичик гуноҳни кечириш учун шафоатга ҳожат йўқ, – деб жавоб қилди.

Халифага бу сўз хуш келди. Шафоатини қабул қилди.