Ўзбекистон янгиликлари

Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи обод бўлди

Чоп этилди Sentabr 7, 2019 Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи обод бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи реконструкциядан сўнг, обод масканга айланди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 7 июль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур қадамжони қадимий усулда таъмирлаш, кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш, масканда кутубхона ташкил этиш бўйича тавсиялар берган эди.

Зиёратгоҳда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, унинг таркибидаги масжид, мақбара, музей реставрация қилинди, атроф ободонлаштирилди. Зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилди. Маскан бўйлаб ҳаракатланувчи 2 та электромобиль қатнови йўлга қўйилди.

Бугун муборак қадамжони зиёрат қилиш истагида нафақат юртимиз шаҳару қишлоқларидан, балки хорижий давлатлардан ҳам кўплаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА