Ўзбекистон янгиликлари

Қаршида “Дор ул-кутуб” номли китоблар уйи барпо этилди

Чоп этилди Sentabr 9, 2019 Қаршида “Дор ул-кутуб” номли китоблар уйи барпо этилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан вилоят ички ишлар бошқармаси қошида замонавий ва кўркам “Дор ул-кутуб” номли китоблар уйи барпо этилди ҳамда фаолият олиб бориш учун “Қарши китоб дунёси” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ижарага берилди. 

Мазкур китоблар уйида 2 минг номдаги 4 мингдан зиёд бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари мавжуд бўлиб, китобхонлар учун кўплаб қулайликлар яратилган. Залда ўрнатилган 3 та компьютер интернет тармоғига уланган бўлиб, уларда республикамизда фаолият юритаётган информацион сайтларни бемалол кузатиб бориш, электрон китоблар ва ҳужжатлар кўчириб олиш мумкин.

– Бошқармамиз қошида мана шундай китоблар уйининг фойдаланишга топширилгани биз ходимлар учун ҳам айни муддао бўлди. Бўш вақтимизда ҳуқуқий адабиётларни мутолаа қилишимиз мумкин. Бу эса, ўз навбатида ҳуқуқий билимимизни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.– дейди вилоят ИИБ ходими, капитан Самариддин Хўжанов.

Айтиш жоизки, ушбу китоблар уйи “Китоб дунёси” савдо тармоқлари марказининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда очган учинчи, умумий олганда тармоқнинг 11-савдо дўкони ҳисобланади.

Энг муҳими ушбу хайрли ташаббуслар аҳоли, айниқса ёшларнинг китобхонлик маданиятини шаклланишига, шу билан бирга жойларда кўплаб янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА