Мақолалар

Сути йўқ қўйнинг серсут бўлиши

Чоп этилди Sentabr 10, 2019 Сути йўқ қўйнинг серсут бўлишиda fikr bildirishni o'chirish

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Мен Уқба ибн Абу Муъайтнинг қўйларини боқардим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менинг олдимдан ўтаётиб: “Эй йигитча! Сут борми?” дедилар.

– Ҳа, лекин у бировнинг омонати-да, – дедим.

– Қўчқорга келмаган, сут ҳам бермайдиган бирор қўйинг борми? – деб сўрадилар.

Мен умуман сут бермайдиган бир қўйни етаклаб келдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг елинини силаган эдилар, сут келди. Бир идишга соғиб, ичдилар ва Абу Бакрга ҳам ичирдилар. Сўнг қўйнинг елинига қараб: “Қисқар”, дедилар, у олдинги ҳолига қайтди.

Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Менга ҳам бу сўзларни ўргатинг”, дедим. У зот бошимни силаб: “Аллоҳ сенга раҳм қилсин! Албатта сен билдирилган билувчисан”[1], дедилар»[2].

 

[1] Яъни бунга сен гувоҳ бўлдинг ва билдинг, дедилар (Тарж.).

[2] Имом Аҳмад ва Имом Ибн Саъд ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм