
Хом гапга пишиқ жавоб: Икки киши миндиргани билан минг киши тушира олмайди
Жангчилардан бири қариб қолган бўлса-да, юраги бақувват эди. Бир куни отга минмоқчи бўлди. Икки киши қўлтиғидан кўтариб, отга миндириб қўйди. Ногоҳ бир беадаб унга киноя қилиб деди:
– Бу қария ҳар гал отга минмоқчи бўлса, икки кишини овора қилади, унинг қўлидан нима иш келарди? Унда қанча шижоат бўлиши мумкин?
Қария бу сўзни эшитди ва унга қараб:
– Ҳа, мени отга миндиришга икки киши керак, аммо мени минг киши ҳам отдан тушира олмайди, – деди.