Ўзбекистон янгиликлари

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Чоп этилди Sentabr 10, 2019 ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗda fikr bildirishni o'chirish

 

“Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари  идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурга куёви (жияни) кўп йиллар диний соҳада меҳнат қилган Анваржон Мансуровнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига кафорат қилиб, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози 2019 йил 10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Абу Бакр Қаффоли Шоший” жоме масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.