Ўзбекистон янгиликлари

Эндиликда islom.uz сайтини инглиз тилида ҳам кузатиб боришингиз мумкин

Чоп этилди Sentabr 10, 2019 Эндиликда islom.uz сайтини инглиз тилида ҳам кузатиб боришингиз мумкинda fikr bildirishni o'chirish

 

Эндиликда islom.uz сайтини инглиз тилида(https://islom.uz/en) ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Бўлимдаги барча маълумотлар инглиз тилида бўлиб, ушбу тилда сўзлашувчи мўмин-мусулмонлар, Ислом дини ва юртимизда содир бўлаётган диний соҳадаги янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин. Шунингдек, «Hilol nashr» нашриёти, нашриётда чоп этилаётган янги китоблар ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси фаолияти ҳақида инглиз тилида маълумотлар бериб борилади.

Аллоҳ таоло бу хайрли ишни манфаатли қилсин!