Мақолалар

Интернет луғати – Applet

Чоп этилди Sentabr 14, 2019 Интернет луғати – Appletda fikr bildirishni o'chirish

Applet. – Аппле́т (ингл.  application дан ҳосил бўлган applet – илова ва -let эса кичрайтирувчи қўшимча)  бу – асосий дастурдан ажратилиб, бирорта тор вазифага мўлжалланган  ва унчалик қиймати йўқ, аммо тўла-тўкис ишлайдиган дастурий таъминотнинг мустақил бўлмаган таркибий қисми ҳисобланади.

Одатда атама қуйидаги маъноларда ишлатилади:

Java-апплет – Java виртуал машинасининг иккилик кодидаги дастурнинг таркибий қисми, хавфсизлик юзасидан асосий тизимдан узиб қўйилган мослама (ингл. sandbox) Web-саҳифанинг браузер ойнасида қўлланилади.

X Window System (GNOME, KDE, Xfce), Microsoft Windows, Apple Mac OS модулли диаолог муҳитларининг элементлари. Асосий дастур (ойна менежери) билан стандарт API орқали ўзаро алоқа ўрнатадиган OС дастурининг ушбу операцион тизимдаги компьютер коди ҳисобланади. Гарчанд, у апплет фойдаланувчи томонидан алоҳида ўрнатилиши, ўчириб юборилиши мослаштирилиши мумкин бўлган элемент бўлса-да, одатий иловалари – календарь соат ва Windows тил панели ва ММС иловалари ҳисобланади.