Мақолалар

Йўқотилган нарса

Чоп этилди Sentabr 14, 2019 Йўқотилган нарсаda fikr bildirishni o'chirish

Йигит кекса онахонни велосипедида туртиб юборди. Ўспирин қариядан узр сўраш, ўзини ўнглаб олишига ёрдамлашишга шошмади. Аксинча, мийиғида кулиб, йўлида давом этаверди.

Воқеа еридан унчалик узоқлашиб улгурмаган эди ҳамки, кампирнинг: “Нарсангни тушириб қолдирдинг!” деган чақириғини эшитди. Дарров уловини буриб, орқасига қайтди ва йўқотганини ахтара бошлади. Лекин ҳеч нима топмади.

Шунда кампир деди:

– Кўп ҳам қидириб оввора  бўлма, тополмайсан. Сен инсонийлигингни йўқотдинг. Одоби, ҳурмати ва фаросати  бўлмаганнинг инсонийлиги ҳам йўқдир.

 Арабчадан Исмоил НУРИМОН таржимаси

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 14-сонидан