Мақолалар

Матбуотда ахлоқ меъёрларини сақлаш

Чоп этилди Sentabr 15, 2019 Матбуотда ахлоқ меъёрларини сақлашda fikr bildirishni o'chirish

Табиийки, глобаллашув жараёни оммавий ахборот воситаларига ҳам таъсир этмай қолмайди. Бугунги кунда телевидение том маънода “ойнаи жаҳон”га айланган. Сунъий йўлдош орқали мингта канални бемалол томоша қилса бўлади. Ҳар бир халқнинг маънавий қадриятлари ўзи учун азиз, уларни камситишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Шу билан бирга, бир халқ удуми иккинчисиникига мос келмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда ҳар ким ўз миллийлигини ёт таъсирлардан ҳимоя қилишга ҳақлидир.

Айрим чет эл оммавий ахборот воситалари учун одатий ҳисобланган шундай нарсалар борки, улар бизнинг газетхон ёки телетомошабин учун қадриятларимизни оёқости қиладиган, маънавиятимизни ҳақоратлайди­ган тушунчалар бўлиши мумкин. Бунга ўнлаб мисоллар келтирса бўлади. Афсуски, “у ёқдагилар”нинг турмуш тарзини ифодаловчи, биз учун эса мутлақо ёт нарсалар ўзимиздаги оммавий ахборот воситаларида ҳам пайдо бўлмоқда.

 

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Ёшлар келажагимиз” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм