Мақолалар

ДЎСТЛИК БАЁНИДА

Чоп этилди Sentabr 15, 2019 ДЎСТЛИК БАЁНИДАda fikr bildirishni o'chirish

Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар.

Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ излаб келганларида, уларни ўзимнинг бахту давлатимга шерик билиб, ҳеч қачон мол-мулк ва тирикчилик ашёларини улардан аямадим.

Яна ўз тажрибамдан билдимки, содиқ ва ҳақиқий дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз ёви деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди.

Амир ТЕМУРнинг “Тузуклар”идан, 131-бет.